,

Исландия жануби-ғарбида вулқон отилиши бошланди

Фото: ВВС

Рейкьянес ярим оролида (Исландиянинг жануби-ғарби) вулқон отилиши бошланди, дея хабар беради RUV радиокомпанияси.

Вулқон отилиши Гриндавик шаҳри шимолида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, лава шаҳар инфратузилмасига яқинлашиши мумкин. Гриндавик аҳолиси 14 январга ўтар кечаси эвакуация қилинган. Айни пайтда ҳудудда фавқулодда ҳолат жорий этилган.

Рейкьянесда сўнгги вулқон отилиши 2023 йил декабрь ойи охирида содир бўлганди. Ўшанда Гриндавик шаҳрига лава оқими таҳдид солган, шу боис ноябрь ойидаёқ ундан 4000 га яқин одам эвакуация қилинган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.