Ҳисоб палатасида халқаро стандартлар асосида давлат аудитини ташкил этиш шоъбаси ташкил этилади
Фармонга мувофиқ, Ҳисоб палатасида қуйидагилар ташкил этилади:
- Мудофаа мажмуи ва ҳуқуқ-тартибот органлари харажатларини аудит қилиш шоъбаси;
- Халқаро стандартлар асосида давлат аудитини ташкил этиш шоъбаси;
- Тадқиқот, эксперт-таҳлил ва ўқув маркази (Тадқиқот маркази).
Ғазначилик хизмати қўмитаси ва унинг ҳудудий тузилмаларига қуйидаги вазифалар юкланди:
- давлат харидлари соҳасида қонун бузилиши ҳолатлари аниқланганда, тўловларни вақтинча тўхтатиш (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган кечиктириб бўлмайдиган харажатлар бундан мустасно), шартномани рўйхатдан ўтказмасдан қайтариш, уни бекор қилиш ва қонун бузилиши ҳолатлари мавжудлиги тўғрисида давлат буюртмачисига ҳамда давлат молиявий назорати органлари ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабарнома юбориш;
- молиявий операцияларнинг барча жараёнларида шубҳали ҳолатлар бўйича Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментини 3 иш кунида хабардор қилиш;
- рўйхатдан ўтказилган шартномалар бўйича муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорликлар ҳисобини юритиш ҳамда ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасигача Ҳисоб палатаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига тегишли маълумот тақдим этиб бориш.
Улашиш:
Шарҳлар