Испанияда ёмғир сабаб 140 киши ҳалок бўлди

Foto: TACC

Испанияда кучли ёмғир билан бирга сув тошқинига сабаб бўлган бўрон туфайли 140 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЭФE агентлигига асосланиб ТАCC хабар бермоқда.

Ҳозирги бўрон мамлакат тарихидаги энг ҳалокатли табиий офатлардан бирига айланди. Бундан аввал, энг йирик ва ҳалокатли бўронлардан бири Испанияда 2019-йил сентябрь ойида ДАНА деб номланувчи кучли ёмғир ва сув тошқинларига олиб келган эди. Ушбу бўрон Испаниянинг жануби-шарқий қисми, айниқса, Мурсия, Аликанте ва Валенсия ҳудудларига таъсир қилган. Аликанте шаҳрига атиги икки кунда 300 мм ёмғир ёғган, бу ҳудуднинг йиллик ўртача ёғингарчилик миқдорининг ярмига тенг эди. Ушбу табиий офат етти кишининг ҳаётига зомин бўлиб, 1,5 миллиард евродан зиёд иқтисодий зарар келтирди. 2019-йилда ДАНА сабаб бўлган кучли сув тошқинлари қишлоқ хўжалигига катта зарар етказди, айниқса, Вега Бажа минтақасидаги экин майдонлари сув остида қолди ва натижада фермерлар молиявий талафотларга учради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.