Испаниядаги сув тошқинлари оқибатида 100 дан ошиқ одам ҳалок бўлди
Испаниядаги сув тошқинлари оқибатида 100 дан ошиқ одам ҳалок бўлди, 250 га яқин одам бедарак йўқолди. «УзНеwс» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Испания ҳукумати сел-сув тошқинлари қурбонлари учун уч кунлик расмий мотам эълон қилди.
Валенсия минтақасидаги Чива шаҳри аҳолиси сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик сув тошқини гувоҳи бўлди. Бунинг натижасида инфратузилмага катта зарар етди, автомобиллар ва уйлар сув остида қолгани туфайли юзага келган зарбалардан одамлар ўзига кела олмаяпти.
Улашиш:
Шарҳлар