Испаниядан Ўзбекистонга биринчи чартер рейс етиб келди
23 май куни маҳаллий вақт билан соат 07:38да Испаниянинг «World2Fly» авиакомпаниясининг бортида 285 нафар йўловчиси бўлган самолёти Мадрид-Тошкент йўналиши бўйича илк чартер рейсини амалга оширди.
«Экипаж аъзолари ва биринчи йўловчилар, жумладан, Тошкентга етиб келган Испаниянинг йирик сайёҳлик агентликлари, журналист ва блогерлар пойтахт аэропортининг келиш залида карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди», – дейилади хабарда.
Мадрид — Тошкент — Мадрид йўналиши бўйича чартер рейслар Аирбус А330-300 самолётларида икки ҳафтада бир марта амалга оширилади. Шунингдек, авиакомпания Мадрид — Урганч — Мадрид йўналишида ҳам худди шундай частотада парвозларни амалга ошириши режалаштирилган. Биринчи босқичда чартер рейслар июн ойи охиригача давом этади ва 2024 йил сентябрдан октябргача қайта тикланади.
Аввалроқ, Испания ва Ўзбекистон авиакомпаниялари йўловчи рейсларини йўлга қўймоқдалиги хақида хабар берган эдик.
Шарҳлар