Испанлар етарлича ёрдам бера олмагани учун ҳукуматдан норози
1-ноябрь куни ҳисобига кўра, Испанияда сув тошқини қурбонлари сони 205 кишига етган эди. Қутқарувчилар ҳамон айрим ҳудудларга етиб бора олмаяпти.
Валенсиядаги сув тошқинларидан жабрланган аҳолига ёрдам бериш учун 10 минг ҳарбийлар офат ҳудудига юборилган. Аммо, натижа одамлар учун кутилганидек бўлмаганидан испанлар ҳукуматнорози эканлигини билдирмоқда. Бу ҳақида BBC хабар бермоқда.
Испания бош вазири Педро Санчес жабрланган ҳудудларга 5 минг ҳарбий ва бир хил миқдордаги полициячи боришини айтган. Шундай қилиб, сув тошқини оқибатларини бартараф этишда иштирок этувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакилларининг умумий сони 17,5 минг кишини ташкил этади.
«Валенсиядаги сув тошқинларини Испания бу асрда бошдан кечирган энг жиддий табиий офат», деган Санчес.
Испания ички ишлар вазири Фернандо Гранде-Марласка жума куни Cадена Сер радиостанциясига тошқин оқибатида 207 киши ҳалок бўлганини, аммо қидирув ишлари давом этар экан, бу рақам ортиши мумкинлигини айтган.
Шарҳлар