Исроил Адҳамов бош прокурор ўринбосари этиб тайинланди

Фото: Бош прокуратура

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Адҳамов Исроил Миржамолович Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тайинловга қадар И.Адхамов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.

И.Адхамов прокуратура органларида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.