Исроил-Фаластин уруши натижасида Ўзбекистондан Исроилга кўчиб кетган 5 нафар фуқаро ҳалок бўлгани айтилмоқда
1990-йилларда ватанига қайтариш дастури бўйича Исроилга кўчиб келган ва амалдаги ўзбек паспортига эга бўлмаган беш нафар асли ўзбекистонлик Исроил жанубида содир бўлган Хамас ҳужумларида ҳалок бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Тель-Авивдаги элчихонаси Исроил Ташқи ишлар вазирлигининг уч нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ва яна тўрт нафари бедарак йўқолгани ҳақидаги хабарига жавобан маълум қилди.
Дипломатик миссия ўз мурожаатида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларини “маълумотни эълон қилишдан олдин, ишончли манбалардан, хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Исроилдаги элчихонасидан аниқлик киритишни, нотўғри қарашлар пайдо бўлишига йўл қўймасликни” сўраган.
Ҳалок бўлганлар ҳақидаги маълумотлар Исроил ташқи ишлар вазирлиги ва полицияси томонидан ҳам тасдиқланди.
Шарҳлар