,

Исроил Хамас ташкилотининг базасини топганини маълум қилди

Фото: newshub

Террорчиларнинг ер ости базаси тўғридан-тўғри БМТнинг Ғазо секторидаги фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш ва иш юритиш агентлиги (“БАПОР”) бош биноси остида жойлашган. Исроил ҳарбийлари портлашга қарши эшиклар билан жиҳозланган узунлиги 700 метр ва чуқурлиги 18 метр бўлган туннелни топди.

Топилган туннель маълумотларни қайта ишлаш марказига олиб борган, ер ости Хамас базасининг электр инфратузилмаси “БАПОР” штаб-квартирасига уланган – бу ташкилот туннелларни электр энергияси билан таъминлаганлигини кўрсатиши мумкин, дейди Исроил ҳарбийлари.

“БАПОР” Хамас учун ҳимоя яратади, “БАПОР” ер остида нималар содир бўлаётганини аниқ билади ва “БАПОР” ўз бюджетидан Хамаснинг айрим ҳарбий имкониятларини молиялаштириш учун фойдаланади, бу аниқ”, дейди Исроил мудофаа армиясининг  полковниги Бенни Аарон. БМТ ички текширув бошлаганини билдирди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.