Исроил яна Ливан ва Ғазога зарбалар берди
Исроилнинг Ғазо секторида амалга оширган ҳаво ҳужумларида сўнгги 24 соат ичида 60 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар беради.
Ливан Бош вазири Нажиб Микати Исроилни музокараларда “қайсарлик”да айблади, Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху эса “ҳар қандай босим ва чекловларга қарамай” хавфсизликни таъминлаш унинг устувор вазифаси эканини айтди.
Шу билан бирга, агентлик маълумотларига кўра, Ғазодаги шифокорлар кечаси ва жума куни эрталаб Исроилнинг Дайр ал-Балах шаҳри, Нусайрат лагери ва марказий қисмида жойлашган Ал-Завайда шаҳрига зарбалар берганлиги ҳақида хабар берган. Фаластин анклавининг бир қисми, шунингдек, жанубда 60 га яқин одам ҳалок бўлган ва ўнлаб одамлар яраланган.
Исроил жума куни эрталаб Байрутнинг жанубий чекка ҳудудларини ҳам ўққа тутган ва камида 10 та зарба берган. Зарбалар Исроил 10 та алоҳида ҳудудни эвакуация қилишга буйруқ берганидан кейин уюштирилган. Аммо ҳужумлар сўнгги буйруқлар чиқарилишидан олдин бошланган, дейди агентлик.
Шарҳлар