Исроил Ташқи ишлар вазирлиги ХАМАС ҳужуми натижасида уч нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди
ХАМАСнинг Исроилга ҳужумлари оқибатида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган, 4 киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда Исроил Ташқи ишлар вазирлигининг рус тилидаги каналида хабар берилди, деб ёзади “Газета” нашри.
Унда айтилишича, 15 октябрь ҳолатига кўра, ҳужумлар оқибатида 148 нафар чет эл фуқароси ҳалок бўлган, 143 киши бедарак йўқолган.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатнинг Исроилдаги элчихонаси ватандошлар орасида қурбонлар борлиги ҳақидаги маълумотларга муносабат билдирганича йўқ.
Сўнгги маълумотларга кўра, ХАМАС ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлган исроилликлар сони 1500 нафардан ошди, 2,5 мингга яқин одам яраланган.
Исроил зарбалари туфайли Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 2670 кишига етди, камида 9600 киши жароҳатланган. Исроил ҳарбийлари Ғазо секторини ўққа тутганидан кейин мингдан ортиқ одам бедарак йўқолгани айтилмоқда.
Шарҳлар