Исроилдаги Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди

Фото: uzdaily.com

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси минтақадаги вазият туфайли Исроил ҳудудида бўлиб турган фуқаролардан эҳтиёткорлик ва хавфсизлик чора-тадбирларини кўриш ҳамда доимий равишда ҳушёрлик зарурлигини эслатади.

Ушбу зиддиятли кунларда шахсий хавфсизликка таҳдид солиши мумкин бўлган ҳолатларни олдини олиш учун заруратсиз яшаб турган жойингизни тарк этмасликни тавсия қиламиз, дейилган.

Элчихона консуллик бўлими ишонч телефонлари:

03-672-2466
03-672-2371
03-758-5075
03-758-5076

Фавқулодда ҳолатларда ва шошилинч хабарлар учун:

972 54 485 1397

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.