Исроил воситачиларнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги янги таклифига рози
Сешанба куни Хамас раҳбари Исмоил Хония воситачилардан Исроил билан можарода эҳтимолий янги ўт очишни тўхтатиш бўйича таклиф олганини айтди. У бу масалани Қоҳирага бўлажак ташрифи чоғида муҳокама қилиш ниятини билдирди, дея хабар беради BBC.
Якшанба куни Парижда АҚШ, Қатар, Миср ва Исроил вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг айтишича, гаровга олинган Исроил фуқраоларини озод қилиш эвазига Ғазо секторида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича янги келишувга эришиш эҳтимоли юқори.
Блинкен муҳим ва самарали ишлар амалга оширилганини, келажакка умид борлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ҲАМАС ўзи қарор қабул қилиши керак. Блинкеннинг сўзларига кўра, иштирокчи давлатлар таклифни яхши ва кучли деб ҳисоблаб, уни қўллаб-қувватламоқда.
Бироқ Вашингтонн6инг оптимизм учун асослари ноаниқлигича қолмоқда. Хамас етакчилари аввалроқ Исроил ҳарбий кампаниясини вақтинчалик сулҳ тузишдан кўра тўлиқ тугатишга эришиш мақсадларини билдирган эди.
Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида жангларни давом эттирар экан, Исроил расмийлари кампанияни фақат Хамас бутунлай йўқ қилинганидан кейин тўхтатишини таъкидламоқда. Бош вазир Беньямин Нетаньяху офисининг маслаҳатчиси Марк Регевнинг таъкидлашича, Исроил гаровга олинганларни озод қилиш учун оператив пауза қилишга тайёр, аммо масаланинг ечими Хамасда.
Шарҳлар