,

Исроилда Хамасда гаровда бўлганларни озод этишни қўллаб митинглар ўтказилди

Фото: DW

Шанба куни кечқурун Тель-Авивда Хамас ҳаракати томонидан 120 кун олдин ўғирлаб кетилган исроиллик гаровга олинганларни қўллаб-қувватлаш учун минглаб кишилар иштирокида митинг бўлиб ўтди, акция Ғазо секторида режалаштирилган ўт очишни тўхтатиш келишуви фонида бўлиб ўтди.

Митинг “гаровга олинганлар қайтарилмаса, мамлакатда бирорта ҳам фуқаро ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди” шиори остида ўтказилди. Акция ташкилотчилари, шунингдек, аввалроқ Фаластин анклавида сақланаётган барча гаровга олинганлар қайтарилмаса, Хамас билан ҳозирги урушда Исроилнинг бирор-бир ғалабаси ҳақида гапириш мумкин эмаслигини таъкидлаган эди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.