Исроилнинг Ғазо шимолидаги ҳужуми оқибатида камида 87 киши ҳалок бўлган
Кеча тунда Исроил шимолидаги Байт-Лахия шаҳрига уюштирган зарбалар натижасида камида 87 киши, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлди, дея хабар беради Хамас назоратидаги Ғазо расмийлари. Ўнлаб одамлар жароҳат олди, кўплари вайроналар остида қолмоқда.
Исроил қурбонлар ҳақидаги хабарларни текшираётганини айтди, бироқ Ҳамас идораси тақдим этган рақамлар бўрттирилган ва гуруҳ манбалари «аввалги воқеаларда ишончсиз эканлиги исботланган» деб ҳисобламоқда.
ИД маълумотларига кўра, Исроил ҳаво кучлари сўнгги 24 соат ичида Ғазо ва Ливандаги “тахминан 175 террор нишонига” ҳужум қилган.
Хамас матбуот хизматининг айтишича, шанба куни кечқурун Байт-Лаҳиядаги портлаш одамлар гавжум турар-жой ҳудудларига зарар етказган.
Қурбонлар сони ҳақида Ғазодаги ҲАМАС фуқаролик мудофааси агентлиги ҳам хабар қилган. Фаластиннинг “Вафа” ахборот агентлигига кўра, зарбалар натижасида бутун бир турар-жой мажмуаси вайрон бўлган.
BBC бу рақамларни мустақил равишда тасдиқлай олмайди.
Зарбалар Исроил қўшинлари Индонезиянинг Байт-Лахиядаги касалхонасини ўққа тутгани ҳақидаги хабарлардан бир неча соат ўтиб берилган. ИД BBCга “Ҳамас террорчилари нишонига” зарба берганини ва “тинч аҳолига зарар етказмаслик учун барча саъй-ҳаракатларини қилганини” айтди.
Шарҳлар