Исроилнинг Ливанга берган зарбаси ортидан Ҳизбуллоҳ қўмондони ҳалок бўлди

REUTERS

Хавфсизлик манбаларига кўра, Ливан жанубида яқинда Исроил ҳаво ҳужумида Ҳизбуллоҳнинг Радван элита кучларининг юқори мартабали қўмондони Виссам ат-Тавил ҳалок бўлган. Маждал Селм қишлоғида Радван бўлинмаларидан бирининг бошлиғи ўринбосари ат-Тавил ва Ҳизбуллоҳнинг яна бир жангариси уларнинг машинасига қилинган ҳужум оқибатида ҳалок бўлишди.

Хавфсизлик манбаларидан бирининг айтишича, зарба Ҳизбуллоҳ учун катта муваффақиятсизлик бўлган. 7 октабрь куни Хамаснинг Исроил ҳудудига ҳужуми ортидан трансчегаравий ҳужумлар бошланганидан бери Исроил ҳаво ҳужумларида Ливан жанубида 130 дан ортиқ Ҳизбуллоҳ жангариси ва Сурияда 19 нафар жангари ҳалок бўлган.

Ҳизбуллоҳ Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ телевидение орқали мурожаатида Исроилни Ливан билан кенг кўламли уруш бошлаш оқибатлари ҳақида огоҳлантирди ва «ким биз билан уруш қилишни ўйласа, пушаймон бўлишини» таъкидлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.