Истанбулда содир бўлган портлаш натижасида ўзбекистонликлар енгил жароҳатлангани хабар берилади
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллиги якшанба куни содир бўлган портлашда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар йўқлигини, бироқ айни пайтда енгил жароҳатланганлар борлигини маълум қилди. Уларга шифохоналарга бормасдан тиббий ёрдам кўрсатилган.
Консуллик юртдошларимизни эҳтиёт бўлишга чақиради.
Ушбу теракт олти киши ҳалок бўлган, 80 дан ортиқ киши жароҳатланган.
Истанбул марказидаги Истиқлол пиёдалар кўчасида теракт уюштиришда гумон қилинган аёл қўлга олинган. 13 ноябрь куни тушдан кейин содир бўлган портлашга алоқадорликда гумон қилиниб, жами 20 дан ортиқ киши ушланган.
Туркия ички ишлар вазири эълон қилган дастлабки маълумотларга кўра, портлашни уюштириш ортида Туркияда террорчи деб тан олинган Курдистон ишчилар партияси турибди.
Кейинроқ турк ОАВларида терактда гумон қилинган аёлнинг ҳибсга олинганини акс эттирувчи тасвирлар пайдо бўлди. Айтилишича, у Сурия фуқароси бўлиб, Курдистон ишчилар партияси билан алоқаси борлигини тан олган.
Шарҳлар