Қарши ва Намангандан Истанбулга тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Фото: UZBEKISTAN AIRPORTS

Qanot Sharq авиакомпанияси Ўзбекистоннинг икки шаҳридан Истанбулга мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўймоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.

11 июндан Истанбул ва Наманган ўртасида ҳаво қатнови йўлга қўйилди. Парвозлар ҳафтада бир марта сешанба кунлари Airbus А321 самолётларида амалга оширилади. Шунингдек, 13 июндан бошлаб авиаташувчи Қарши – Истанбул – Қарши йўналиши бўйича парвозларни бошлайди. Парвозлар ҳафтада бир марта пайшанба кунлари Airbus А321 самолётларида амалга оширилади.

Июнь ойи якунига Ўзбекистоннинг саккиз шаҳридан – Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус, Фарғона, Наманган ва Қаршидан Истанбулга тўғридан-тўғри мунтазам қатновлар амалга оширилади.

Шунингдек, Qanot Sharq авиакомпанияси яқин орада Қаршидан яна икки йўналиш Қарши – Москва – Қарши ва Қарши – Санкт-Петербург – Қарши йўналишларида парвозларни йўлга қўйишни режалаштирган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.