Истеъмол секторидаги нархларнинг ўсиш даражаси 8,8 % га етди

Фото: uzreport

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг декабрь ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 1,2 % га ошган. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар беряпти.

«2023 йил давомида истеъмол секторидаги нархларнинг ўсиш даражаси 8,8 % га етди», – дейилади хабарда.

2023 йилнинг декабрида “Донли екинлар ва ёрма маҳсулотлари” (109,7% га 131,3 %), “Ёғлар ва мойлар” (90,3% га 110,9%), “Сабзавотлар, илдиз мевалилар ва дуккаклилар” (98,6%га 112,9%) ва “Шакар, қандолат маҳсулотлари ва десертлар” (109,0% га 124,6%) гуруҳларида йиллик нисбатдаги ИНИ 2022 йилнинг декабридаги мос кўрсаткичдан сезиларли даражада паст бўлган.

Мевалар ва ёнғоқлар эса, аксинча 2023 йилда бир йил аввалгига қараганда сезиларли қимматлашган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.