Истеъмолчи 24 соат ичида сифатсиз маҳсулотни алмаштириш ҳуқуқига эга
Қонунчиликка кўра, ўзига зарур сифатга эга бўлмаган товар сотилган харидор, агар нуқсонлар сотувчи томонидан айтилмаган бўлса, ўзининг танлашига кўра сотувчидан (озиқ-овқат товарларига нисбатан харидор харид қилингандан кейин 24 соат мобайнида бундай ҳуқуққа эга бўлади) қуйидагилардан бирини талаб этишга ҳақли:
- айнан шундай маркадаги (модел, артикулдаги) товарга алмаштиришни;
- харид нархини тегишли равишда қайта ҳисоб-китоб қилган ҳолда бошқа марка (модел, артикул)даги айнан шундай товарга алмаштиришни;
- харид нархи мутаносиб равишда камайтирилишини;
- товарнинг нуқсонлари дарҳол бепул бартараф этилишини;
- товарнинг нуқсонларини бартараф этиш харажатлари қопланишини.
Бунда харидор зарур сифатга эга бўлмаган товар сотилганлиги оқибатида ўзига етказилган зарар тўлиқ қопланишини талаб қилишга ҳақлидир.
Улашиш:
Шарҳлар