Ўқитувчи 9-синф ўқувчисини дарсдан чалғитганлиги учун дўппослагана

Foto: Ombudsman

Болалар омбудсманининг ижтимоий тармоқларда «Оққўрғон туманида мактаб ўқувчиси информатика ўқитувчиси томонидан аёвсиз калтаклангани айтилмоқда» сарлавҳали видеога билдирган муносабатида айтилишича, воқеа жорий йил 9 октябрь куни Оққўрғон туманида жойлашган 6 умумтаълим мактабда бўлган.

1990 йилда туғилган М.А ушбу мактабда информатика фанидан ўқитувчи сифатида дарс бериб келган. У  мазкур фандан қўшимча дарс ўтаётган вақтда 9 синф ўқувчиси дарс жараёнидан гўёки чалғитганлиги туфайли ўқувчини ҳақорат қилиб, уриб, дўппослаган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Оққўрғон туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Вояга етмаган Қ.С га нисбатан жароҳат даражасини аниқлаш бўйича судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

Ҳолат омбудсман томонидан назоратга олинган ва қўшимча маълумот берилиши айтилган ташкилот хабарида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.