Ўқитувчиларни аттестациядан ўтказиш мезонлари ўзгарди

Фото: canva.com

2023 йил 29 декабрда Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 692-сон қарори тасдиқланди.

Унга кўра:

2024 йил 1 январдан бошлаб давлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади.

Бунда:

малака тоифасини олиш бўйича синовлар бир йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилади ҳамда биринчи босқичда талабгорнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси, иккинчи босқичда – педагогик маҳорати баҳоланади;

мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказишни Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.