Июнь ойида ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутаётгани маълум қилинди
Бу йил ёз илиқ об-ҳаво билан бошланади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет. Ҳарорат кундуз кунлари 28-33о атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 35-38о гача бўлади, бу ўртача кўп йиллик қийматларга яқиндир.
Июнь ойининг биринчи беш кунлигида Ўзбекистон бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 4-5 июн кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечалари 14-19о, кундуз кунлари 28-33о, баъзи жойларда 35о гача, жанубда ва чўл ҳудудларда 37о гача бўлади.
6-10 июнда айрим кунларда (1-2 кун) баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечалари 14-19о, кундуз кунлари 28-33о, шимолда ва чўл ҳудудларда 35-37о гача бўлади.
Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳарорат асосан кечалари 15-20о, кундуз кунлари 33-38о, жанубда ва чўл ҳудудларда 40о гача бўлади. Ойнинг иккинчи ўн кунлигида қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши эҳтимоли кўп.
Шарҳлар