Ижара хизматлари 4,5 % га ўсган

Foto: Stat.uz

Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2024- йилнинг январ-июл ойларида ижара хизматлари 5 трлн сўмни ташкил этган.

Мазкур кўрсаткич 2023- йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 4,5 % га ўсган.

Ушбу хизмат тури бўйича юқори ўсиш суръатлари Сирдарё (117,4 %), Самарқанд (110,3 %) ва Фарғона (106,6 %) вилоятларида кузатилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.