Ғиждувонлик тадбиркорлар 10-11 синф ўқувчиларини дарслардан кейин касбларга ўргатишни таклиф қилишди
1 июнь куни Ғиждувон туманида Ўзбекистон президенти раислигида Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Ғиждувонлик тадбиркорлар 10-11-синф ўқувчилари ва коллеж ўқувчиларини мактабдан кейин касб-ҳунарга ўргатиш, ойига 2 миллион сўмгача маош тўлаб, тушлик ва йўл-транспортни бепул қилишни таклиф этишди.
Президент бу таклифни маъқуллаб, уни фойдали тажрибага айлантириш зарурлигини таъкидлади.
Улашиш:
Шарҳлар