“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кимлар киритилади

Foto: kun.uz

Қонунчиликка кўра, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га (“Ягона реестр” АТ) оиланинг 18 ёшга тўлган ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган Ўзбекистон фуқароси, Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар киритилиши белгиланган.

“Ягона реестр” АТга киритиш давлат хизматлари маркази, ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ёки “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходим томонидан амалга оширилади.

Бунда давлат хизмати кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди (бепул хизмат кўрсатилади).

“Ягона реестр” АТга киритилганларга ижтимоий нафақалар “Халқ банки”нинг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тўланилиши белгиланган.

Аввалроқ, “Аёллар дафтари”га кимлар киритилиши ҳақда хабар берган эдик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.