Қизил китобга киритилган балиқларни овлаган шахслар озодликдан маҳрум қилинди

Бухорода ноқонуний балиқ овлаган фуқароларга суд томонидан якуний жазо тайинланди.

2023 йил 16 декабрь куни «Оғитма» кўлидан 4 нафар фуқаро Қизил китобга киритилган 12 дона Туркистон мўйловдори, 7 дона  товонбалиқ, 17 дона зоғора ҳамда 1 дона мойбалиқни тақиқланган усулда, яъни тўр ёрдамида овлаганлиги аниқланган. Натижада табиатга 292 миллион 162 минг сўм зарар етказилган ва ҳужжатлар судга тақдим этилган.

Ҳолат юзасидан 3 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 202-моддаси 3-қисми билан 4 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Шунингдек, яна бир ҳуқуқбузарга нисбатан Т. Р.гa Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 202-моддаси 3-қисмининг “г», «э», «ж” бандлари билан Жиноят кодекснинг 57-моддаси қўлланиб, 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.