Қизил китобга киритилган жайронлар яширин камерага тушиб қолди
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Марказий Қизилқум миллий табиат боғи ҳудудида ўрнатилган фотоқопқонга урғочи жайрон муҳрланди.
Жайронлар Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи Қизил рўйхати ва Ўзбекистон Қизил китобига заиф ва камайиб бораётган тур мақоми билан киритилган. Улар қуруқликдаги энг тез ҳайвонлардан бири бўлиб, йиртқичлардан қочиб кетганда соатига 70 км тезликка эриша олади.
Бугунги кунда жайронлар Устюрт платосида, Жанубий Оролбўйида, Қизилқум, Кимирекқум, Сандиқли, Яккачакка, Қарши чўллари ва Сурхондарё вилоятининг айрим жойларида яшайди ва мамлакатда уларнинг умумий сони 4 минг бошга яқин.
Улашиш:
Шарҳлар