Йўл кенгайиши сабабли «Қўйлиқ» бозори кўчирилади

Источник: хокимият Ташкента

“Қўйлиқ” деҳқон бозори ҳудудида ва унга туташ улгуржи-савдо майдонида йўлни кенгайтириш ва “пойтахтнинг йўл инфратузилмасини яхшилаш ва тиқилинчларнинг олдини олиш мақсадларида” кўприқ қурилиши ишлари режалаштирилган. Бу ҳақда  UzNews нашри Тошкент шаҳар ҳокимлигига таянган ҳолда хабар беради.

“Қўйлиқ” деҳқон бозори ва улгуржи дўконлар бошқа жойга кўчирилади.

Тўлдирилди. “Қўйлиқ” бозори тахминан қаерга кўчирилиши маълум бўлди. Бу унинг ҳозирги жойлашган еридан тахминан 8 км масофада, деб ёзади Podrobno.uz.

Кўчириладиган жой Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида Меҳнатобод кўчасида жойлашган. Фотосуратларга қараганда, бу ерда ҳозирнинг ўзидаёқ улгурди ва чакана савдо учун зарур нарсалар қурилган бўлиб, савдо хоналари ижарага берилмоқда.

Foodcity’нинг умумий майдони 84 та футбол майдонига тенг, бу ерда 2,5 мингта катта-кичик дўконлар жойлашган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.