Йўллардаги «ақиллилар» жаримага тортилди

Foto: IIB YHXB

Ижтимоий тармоқда йўл ҳаракати қоидаларини била туриб, қўпол равишда бузган ҳайдовчилари ушланиб, жазога тортилди.

Ижтимоий тармоқда РАНГE РОВEР ва МАТИЗ русумли автомашина ҳайдовчилари ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, ҳаракат давомида қарама-қарши йўналиш бўйлаб авариявий хавфли ҳолат қилиб ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди.

Видео Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб ҳайдовчиларга нисбатан  қоидабузарлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 128⁵-моддасига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда ҳайдовчи билан профилактик суҳбат олиб борилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.