Jah Khalib концертидаги вазият муносабати билан Миллий гвардия раҳбарияти алмаштирилди

Сотрудник Нацгвардии
Фото: newshub.uz

Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондонининг буйруғи билан Отамурод Бахтиярович Ахмедов 2021 йил ноябрь ойидан буён эгаллаб келган Тошкент шаҳар Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди, дея хабар беради Миллий гвардиянинг матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг буйруғи билан полковник Мадумаров Мирзаакбар Мадаминович Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Тайинловга қадар полковник M.Madumarov Миллий гвардия тасарруфидаги Жамоат тартибини сақлаш бўйича бригада командири лавозимида фаолият юритиб келган.

Мавжуд маълумотларга кўра, Отамурод Ахмедов Humo Arena мажмуасида қозоғистонлик санъаткор Jah Khalib’нинг концерти чоғида содир бўлган воқеа муносабати билан ишдан бўшатилган.

Эслатиб ўтамиз, 25 ноябрь куни Humo Arena майдонига кираверишда тиқилинч юзага келган ва бу тартибсизликлар билан кечган эди. Салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида айрим ташриф буюрувчилар Миллий гвардия ходимлари томонидан “хавфсиз зоналарга” эвакуация қилинган. Мингдан ортиқ одам чипталари аввалроқ тақдим этилгани учун концертга туша олмаган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.