Жаҳонгир Азимов Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари жамғармасига раҳбарлик қилади
Бугун Миллий оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгашининг ташкилий масалаларга бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда жамғарма васийлик кенгаши раиси лавозимига мазкур ташкилот директори лавозимида ишлаб келаётган Акрамжон Фозиловнинг номзоди кўриб чиқилди ва маъқулланди.
Медиа фондига журналистика ва коммуникация соҳасида тажрибага эга Жаҳонгир Азимов директор этиб тайинланди.
Нозима Давлетова 2022 йилдан бошлаб президент девонига тайинлангунга қадар жамғармага раҳбарлик қилга эди.
Улашиш:
Шарҳлар