Яккасарой тумани Бобур кўчасидаги кўп қаватли уйларнинг фасадлари таъмирланиб, велойўлак ташкил этилади
Бугун Яккасарой туманидаги “Дўстлик” боғи олдида туман ҳокими Анвар Сайфутдинов ОАВ вакиллари, блогерлар маҳалла фуқароларига Бобур кўчасида режалаштирилган ишларнинг лойиҳаси билан таништирди. Бу ҳақда туман ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар беради.
Режага мувофиқ, Ислом Каримов ва Бобур кўчаси кесишмасидан Бобур кўчаси бўйлаб Бобур ва Нукус кўчалари кесишмасигача бўлган оралиқда велойўлак барпо этилади. Шунингдек, автомобиллар қатнов қисмининг ўртасида бордюрлар билан мустаҳкамланган яшил майдонлар ташкил қилинади.
Бу масалада туман ҳокими ОАВ вакиллари ва фуқароларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб бериб ўтди. Таъмирлаш-ободонлаштириш ишлари давомида қатнов қисмининг фақат биттадан йўлакларида автомобиллар ҳаракати қисман чекланишини айтиб, ноқулайликлар учун узр сўради.
Шарҳлар