Яккасаройда Lacetti ичидан 400 млн сўмлик ноқонуний йўл билан олиб кирилган “iPhone»лар топилди
Жорий йилнинг 22-ноябрь куни “Тошкент-АЭРО” ИБК Контрабандага қарши курашиш шуъбаси ходимлари томонидан Яккасарой туманида тезкор-қидирув тадбири ўтказилди. Бу ҳақида ташкилот матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда айтилишича, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг Lacetti русумли автомашинаси кўздан кечирилганда, машинанинг олд қисмида 5 дона “iPhone 16 Pro Max”, 7 дона “iPhone 16 Про”, 8 дона “iPhone 15 Pro Max”, 9 дона “iPhone 15 Про” русумли, жами 29 дона божхона расмийлаштирувидан ўтказилмаган, муқаддам республика ҳудудига ноқонуний йўллар билан олиб кирилган уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди. Фуқаро мазкур телефонларни “шартли харидор”га сотаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан тўхтатиб қолинган.
Смартфонларнинг умумий қиймати 400 млн сўмни ташкил қилмоқда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар