,

Яманга берилган зарбалар фонида нефт нархи 2 фоизга ошди

Фото: bizmedia.kz

Бенчмарк Brent нефти жума куни эрталаб 2 фоиздан кўпроқ қимматлашди. АҚШ ва Буюк Британия Қизил денгиздаги халқаро кемаларга бўлган ҳужумларга жавобан Яман ҳусийлари нишонларига зарба берганидан кейин иқтибослар кўтарила бошлади, деб ёзади Reuters.

Москва вақти билан соат 10:08 ҳолатига кўра, Brent нефтининг март фючерслари бир баррел учун 79,24 доллардан (+2,36%) сотилмоқда. WTI нефтининг феврал фючерслари 2,32 фоизга ошиб, баррелига 73,69 долларни ташкил қилган. Буни ICE савдо маълумотлари тасдиқламоқда.

12 январга ўтар кечаси АҚШ ва Буюк Британия Ямандаги ҳусийларнинг позицияларига “Томагавк” қанотли ракеталари билан бир неча бор ҳужум уюштирди. Қўшма Штатлар президенти Жо Байденнинг айтишича, нишонга олинган зарбалар Вашингтон ва унинг ҳамкорлари ўз халқига қарши ҳужумларга тоқат қилмаслиги ёки душман томонларнинг навигация эркинлигини бузишига йўл қўймаслигидан далолат беради.

Ҳусийларнинг Қизил денгиздаги тижорат кемаларига октябрь ойида бошланган ҳужумлари глобал юк ташишнинг қарийб 15 фоизини ташкил этувчи Европа ва Осиё ўртасидаги асосий йўналишдаги халқаро савдони тўхтатди. Халқаро транспорт ва логистика компаниялари сувлар орқали транзитни тўхтатишга ва кемаларни Умид бурни орқали йўналтиришга мажбур бўлди. Бу етказиб бериш муддатларининг узоқлашишига, ёқилғи нархининг ошишига ва контейнерларни ташиш нархининг қимматлашувига олиб келди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.