Бухоро шаҳар собиқ ҳокими вилоят экология бошқармасига раҳбар бўлди
Носиров Жамол Шуҳратович Бухоро вилоят экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Жамол Носиров 1985 йил 12 июнда Бухоро шаҳрида таваллуд топган. 2005 йили Бухоро давлат университетининг жисмоний маданият ва жисмоний тарбия ўқитувчиси, психолог мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Фаолияти давомида “Камолот” ЁИҲ Бухоро вилоят Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Бухоро вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, Маданият вазирининг биринчи ўринбосари ва Бухоро шаҳар ҳокими лавозимларида самарали меҳнат олиб борган.
Жамол Носиров 1 май куни соғлиғи ёмонлашгани туфайли, ўз аризаси билан ҳоким лавозимидан озод этилган эди.
Шарҳлар