Ямуна дарёси заҳарли кўпик билан қопланди
Ямуна дарёсида заҳарли кўпик пайдо бўлди. Пойтахт ифлосланишнинг асосий сабаби дарё қирғоқлари бўйлаб йирик шаҳарлардан дарёга қуйиладиган чиқинди суви умумий сувнинг тахминан 79 фоизини ташкил қилгани. Бу ҳақида ТАCC хабар бермоқда.
Ямуна учун бу кутилмаган ҳодиса эмас. У бир нечта штатлардан, жумладан, мамлакат пойтахти Ню-Деҳлидан оқиб ўтади. Дарёга жуда кўп миқдорда саноат чиқиндилари ва канализация аралашмаси қуйилади. Заҳарли кўпик таркибида аммиак ва фосфатлар мавжуд бўлиб, мутахассисларнинг айтишича, ифлосланиш вақтида дарёда сузиш, нафас олиш мумкин эмас. Акс ҳолда инсонлар тери касалликларига чалиниши мумкин.
Улашиш:
Шарҳлар