Нобель мукофоти совриндори Ўзбекистонга келади
Октябрда франциялик олим, иқтисодиёт соҳасида Нобель мукофоти совриндори Жан Тироль илк маротаба Ўзбекистонга келади.
Олим иқтисодиётнинг саноат бошқаруви, молия, макроиқтисодиёт ва банк бошқаруви соҳаларида кучли билим ва тажрибага эга бўлиб, асосан, ушбу йўналишларда тадқиқот олиб боради.
Хабарга кўра, Жан Тироль иштирокида 14 октябрь куни талабалар, бизнес эгалари, олимлар ва иқтисодиёт соҳаси ишбилармонлари учун очиқ маъруза ташкил этилади.
Учрашувда олим билан монополияларни бошқариш ва халқ фаровонлигига эришиш мавзуларида ҳам суҳбат уюштирилиши кутилмоқда.
Тадбир ўзбек ва рус тилларида синхрон таржима қилинади.
Маълумот учун, учрашув соат 15:00 да Intercontinental Hotel Tashkent меҳмонхонасида (Trilliant) бошланади.
Унда қатнашишни истаганлар чипталарни iticket.uz сайтидан онлайн харид қилиши мумкин.
Шарҳлар