Яна 8 киши қўлга олинди — пойтахт ИИББ
Пойтахтда Тошкент шаҳар ИИББ ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилаётган тезкор-профилактик тадбирларнинг “Долзарб қирқ кунлиги” доирасида бир қатор жиноятларни содир этган қуйидаги шахслар ушланиб, терговга жалб қилинди, деб ёзмоқда матбуот хизмати.
1. 1984 й.и. Юлдошев Дониёр Бахтиёрович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси 3-қисми);
2. 1988 й.т. Алимов Фазлиддин Файзуллаевич (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми);
3. 1991 й.т. Қуватов Шовкат Шухратович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 277-моддаси 3-қисми);
4. 1988 й.т. Туляганов Нуриддин Бахтиярович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси 4-қисми);
5. 1986 й.т. Сотволдиев Илхом Маҳмуджонович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми);
6. 1992 й.т. Юнусов Дониёр Фахриддин ўғли (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси 2-қисми, 277-моддаси 3-қисми);
7. 1992 й.т. Эркинов Бахтиёр Тўлқин ўғли (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми);
8. 1987 й.т. Махмудов Умид Агзамович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми).
Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.
ИИББ шунингдек ўз хабарида «Ҳурматли фуқаролар агар Сиз ушбу шахслардан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади», – дея мурожаат қолдирган.
Шарҳлар