Яна бир ЙТҲ содир бўлди. Энди жабрланувчи 10 ёшли қизалоқ
Аввалроқ, Хатирчида 8 ёшли қизнинг ЙТҲ оқибатида вафот этганлиги ҳақда ёзган эдик.
Шунга ўхшаш яна бир ЙТҲ Андижон вилоятида содир бўлди. Унда ҳайдовчи 10 ёшли қизчани уриб юборди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
08 июль куни, Андижон шаҳар Ўзбекистон кўчаси “Корзинка” супермаркет олдидаги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида, ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган А.Х. ўзининг “Cobalt” русумли транспорт воситасида ҳаракатланиб келаётган вақтида, йўлнинг ўнг тарафидан чап тарафига кесиб ўтиш учун ўтаётган пиёда, 2014 йилда туғилган Т.С.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида пиёда Х.С. тан жароҳати олиб шаҳар шифохонасига ёткизилган.
Ҳолат юзасидан, ҳозирда Андижон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар