Яна яширин алкогол савдосининг олди олинди

Foto: Department_uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Урганч шаҳар бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.Б. отаси Б.Б. билан Урганч тумани, «Қумрабод» МФЙдаги турар-жой биноси ва Урганч шаҳри «Ашхобод» МФЙда жойлашган омборхонада қўлбола усулда алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келганликлари аниқланиб, ушбу яширин цехлардан 388 дона қалбаки акциз маркали алкогол маҳсулоти, 95 та елим идишда 475 литр спирт ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳудди шундай, Департаментнинг Хива шаҳар бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Урганч шаҳрида яшовчи М.Р. «Арбоблар» МФЙдаги хонадонда қўлбола усулда алкоголли маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил этганлиги аниқланиб, ушбу цехдан 7 турдаги жами 4 614 дона қалбаки алкогол маҳсулотлари, 817 дона турли номдаги алкоголли ичимликлар қутилари ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.