Янгиҳаёт туманида «Ширкат» мансабдори мажбурий бадал учун йиғилган пулларни ўзлаштириб юборган

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тумандаги “M.Х.” уй-жой мулкдорлари ширкати масъул шахслари 2019-2021 йилларда 8 та кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли томонидан мажбурий бадал учун тўланган жами 620,7 млн сўм пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. Бу хақда Бош прокуратура Департаменти хабар қиляпти.

«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.