Янги Андижонда метро қурилиши мумкин

Президент Андижон вилояти фаоллари билан йиғилишда президент 2022 йил 1 мартдан бошлаб Андижон шаҳри таркибида «Янги Андижон» тумани ташкил этилишини маълум қилди. Транспорт вазири Илҳом Маҳкамовга «Янги Андижон» ҳудудига тезкор транспорт қатновини ташкил қилиш мақсадида бир ой муддатда таклиф киритиши кераклиги айтилди, деб ёзади “Газета” нашри.

«Янги Андижонда „Дамас“ бўлмайди. У ерда ер усти ёки ер ости метросини қуриш бўйича ҳисоб-китоблар қилинади. Маъқулини қурамиз», — деди Шавкат Мирзиёев.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматовга ва қурилиш вазири Ботир Зокировга эса уч ой муддатда Тошкент шаҳрида ва Андижонда Туркиянинг тажрибали лойиҳа компаниялари филиалларини ташкил этиш, мутахассисларни ўқитиш ишларини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди.

Фотосурат: Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.