Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади
Янги йил байрамида беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 5 кун, олти кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар эса 4 кун дам олишади.
Қуйида дам олиш кунлари ҳақида батафсил маълумот:
28 декабрь, шанба, 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун одатий дам олиш куни.
6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун иш куни.
29 декабрь, якшанба. Барча учун одатий дам олиш куни.
30 декабрь, душанба
5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни.
6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни.
31 декабрь, сешанба ва Президент фармонига кўра барча учун қўшимча дам олиш куни сифати ҳам 1 январ, чоршанба дам олиш куни.
Эслатиб ўтамиз, 14 декабрь (шанба) беш кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун иш куни этиб белгиланган.
Шарҳлар