«Янги йил паққилдоқлари» савдосининг олди олинди

Фото: Тошкент вилояти Божхона бошқармаси

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими  ходимлари  томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, салкам 86 000 дона пиротехника воситаларини фош этишди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар беряпти.

Бошқарманинг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан, Тошкент шаҳар, Миробод тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

«Тадбир давомида, Миробод туманидаги “Magnit” савдо марказининг орқа томонида тўхтаб турган “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганида, фуқаро Л.С.га тегишли бўлган, қиймати 30 млн. сўмлик, 3 дона қоғоз қутиларда, 28 800 дона “Трения” номли ва 57 600 дона “Британик” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланди», – дейилади хабарда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан  терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.