Янгиқўрғон ҳокимлигига қўйлар подасини ҳайдаб келган чўпонга нисбатан маъмурий иш қўзғатилди
Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида чўпон ҳокимлик подани боқиш учун ем-хашак етиштиришга ер ажратмаганлиги борасида ўз норозилигини билдирганди.
Чўпонга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси (эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиш), 104, 161, 183 ва 194-моддалари бўйича маъмурий иш қўзғатилган. Бу ҳақда Kun.uz нашри вилоят ИИБ матбуот хизматига таянган ҳолда ёзади.
Жариманинг умумий суммаси 1,9 млн сўмни ташкил қилди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига мувофиқ чўпон 10 сутка маъмурий ҳибсга ҳукм қилинди.
Улашиш:
Шарҳлар