Янги Тошкент тумани ташкил этилади

Фото: @Rasmiy_xabarlar_Official

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан Тошкент шаҳрига ўтказиладиган қарийб 20 минг гектар (шунинг қарийб 13 минг гектари қишлоқ хўжалиги ерлари) ҳудудда Янги Тошкент тумани ташкил этилади.

Бу эълон қилинган тегишли қарор лойиҳасида назарда тутилган.

Унга кўра, Тошкент вилояти Юқоричирчиқ ва Ўртачирчиқ туманларининг, шунингдек, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг чегаралари ўзгартирилиши ҳам кўрсатиб ўтилган.

Шунингдек, Тошкент вилояти ҳудудидан 19 729,41 гектар, шу жумладан, Юқоричирчиқ туманидан 17 323,31 гектар (шундан 11 147,29 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари), Ўртачирчиқ туманидан 2 406,1 гектар (шундан 1 758,41 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдонлари Тошкент шаҳри таркибига ўтказилиши белгиланган.

Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳри таркибига ўтказилган ер майдони, шунингдек, Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманидаги “Истиқбол”, “Дархон”, “Усмонобод”, “Навоий”, “Жалолтепа”, “Ободон”, “Гулистон”, “Баҳор”, “Хван Т.Г”, “Яшнобод”, “Уч чинор”, “Нурафшон”, “Миробод”, “Файзиобод”, “А.Яссавий”, “Балиқчи”, “Ёшлик”, “Тинчлик”, “Ийк-ота”, “Бирлик” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудлари ҳамда “Истиқлол”, “Гулобод”, “Ўзбекистон”, “Наврўз”, “Қорасув”, “Оқ овул”, “Марифат”, “Жумабозор”, “Нурли йўл”, “Фаровон”, “Янги хаёт”, “Саховат”, “Қизилсой” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларининг бир қисми ва Ўртачирчиқ туманидаги “Шоликор”, “Ўчоқли”, “Бунёдкор”, “Машал” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудлари ҳамда “Мустақиллик”, “Гулобод”, “Янгитурмуш” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларининг бир қисми ҳисобидан Тошкент шаҳри таркибида умумий ер майдони 19 729,41 гектардан иборат бўлган Янги Тошкент тумани ташкил этилиши билдирилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.