Янги Тошкентда ягона трамвай ва метро тармоғи барпо этилади
Ўзбекистон ҳукумати Тошкент ва Янги Тошкентни иккита метро линияси билан боғлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари, Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси директори Давронжон Одилов ўз интервьюсида маълум қилди, деб ёзади “Газета” нашри.
Унга кўра, Янги Тошкентнинг транспорт-логистика масалаларига Германия, Жанубий Корея ва Туркия компаниялари жалб этилган.
«Авваламбор, Тошкентнинг транспорт модели яратилди, у макромодель дейилади. Янги шаҳарга иккита метро линияси — „Буюк Ипак йўли“ ва „Дўстлик“ бекатлари орқали боғланилади. Янги шаҳарга метрода 30−35 дақиқада етиб келиш имконияти яратилади… Автомобилда келишга эҳтиёж қолмайди», — деди у президентга қилган Янги Тошкентнинг бош режаси лойиҳаси тақдимотидан сўнг.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чилонзор метро линиясини ТТЗ массивигача кенгайтириш режалаштирилгани ҳақида хабар берилганди.
Тақдимотдан олинган кадрларга кўра, янги шаҳарда метрога боғланадиган трамвай тармоғи ҳам бўлади.
Шарҳлар