Янги Зеландиялик депутат Интернет юлдузига айланди
Интернет тармоғида депутатнинг ноодатий нутқи акс этган видео пайдо бўлди. Маълум бўлишича, ваъзхон – 21 ёшли Хана-Равити Майпи-Кларк. Бу унинг биринчи нутқ сўзлаши. Қиз маҳаллий маори халқининг вакиласи ҳисобланади.
2023 йил кузида у Янги Зеландия парламентига сайланган. У мамлакат парламентининг сўнгги 170 йилдаги энг ёш депутати ҳисобланади.
Аммо у 2024 йилда ҳамкасблари билан она тилида гаплашганидан кейин машҳурликка эришди.
Хана-Равити Майпи-Кларк “Чақмоқ чақди, момақалдироқ гумбурлади ва Кохангдан парламент томига ёмғир ёғди” қўшиғини ижро этган.
Улашиш:
Шарҳлар