Янгиариқда ер майдонига 1,2 млрд сўм зарар етказилди
Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида экин ер майдонига зарар етказган фермер хўжалиги аниқланди, деб хабар беряпти Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати.
«Департаментнинг Янгиариқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тумандаги “Г.К.” фермер хўжалиги масъул шахслари “Қармиш” маҳалласи ҳудудидаги юқори бонитетли 2,3 гектар экин ер майдонида ўзбошимчалик билан тупроқнинг унумдор қатламини қазиб олиб, жами 1,2 млрд сўм қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигига йўл қўйиб, давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганликлари аниқланган», – дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 197-моддаси (ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузиш) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар